"Барселона" ёзда "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бунинг учун рекорд сумма тўлашга ҳам тайёр!
“Лион” ҳужумчиси Ада Хегерберг ёзда "Барселона" аёллар жамоасига ўтиши мумкин.
Marca нашри хабарига кўра, "Олтин тўп"нинг биринчи аёл совриндорини қўлга киритиш каталонияликларнинг мавсумлар оралиғидаги асосий мақсадларидан биридир.
Хабар қилинишича, “Барселона” биринчи марта Хегербергга Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг қизиқиш билдирган. Ўшанда “Лион” “Барселона”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган, норвегиялик футболчи эса шу куни ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйган.
Кейинроқ “Барселона” президенти Жоан Лапорта ўтган йилнинг октябрь ойида “Олтин тўп”ни топшириш маросимида футболчи билан шахсан учрашган эди. Қайд этилишича, Хегерберг ёзда «Лион»ни тарк этишга тайёр, чунки у фаолиятининг бу босқичи якунига этганига ишонмоқда.
Ада Хегербергнинг "Барселона"га бўладиган трансфери аёллар футболи тарихидаги рекорд сумма бўлиши мумкин. Боиси "кўк-анор ринглилар" 420 000 евро таклиф қилишга тайёр. Айни пайтда энг қиммат трансферни ҳам “Барселона” амалга оширган. Каталонияликлар англиялик Кира Уолшни 2022 йиджа “Манчестер Сити”дан нақд 400 минг еврога сотиб олган.
Фикрлар