"Барселона" ёзда қайси футболчилар билан хайрлашади?
"Барселона" ёзги трансферлар вақтида турли чизиқдаги тўрт нафар ўйинчидан воз кечмоқчи.
AS нашри хабарига кўра, каталонияликлар янги келган футболчилар учун маблағ йиғиш мақсадида йирик трансферларни амалга оширмоқчи эмас. Гап битта ҳимоячи, бир ярим ҳимоячи ва иккита ҳужумкор ўйинчини бошқа клубларга жўнатиш ҳақида кетаяпти (фақат ҳозирги таркиб аъзолари назарда тутилган, ижарачилар бундан мустасно).
Таъкидланишича, клуб Жорди Альбани сотмайди. Ҳимоячилардан Эрик Гарсия “қурбон” қилиниши мумкин.
"Барса" қанот ярим ҳимоячилари Ансу Фати ва Ферран Торрес билан ҳам хайрлашишга тайёр. Бироқ Фати масаласида раҳбариятда турли қарашлар бор. Торрес бўйича асосий муаммо эса уни зарарга кирмаслик учун қандай қилиб 35 миллион еврога сотишдан иборат.
Бундан ташқари, каталонияликлар ярим ҳимоячи Пабло Торрени ижарага бериш ниятида.
Фикрлар