"Барселона" юлдузи жамоадан кетмоқчи

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатига жамоа асосий таркибидан жой берилмаса, Каталонияни тарк этишга тайёр.

Аввалроқ, 19 ёшли футболчининг Хави Эрнандес бошчилигидаги "кўк-анорранглилар" сафида ўринбосар ролидан норозилиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. "Radioestadio Noche" нашри хабарига кўра, ҳолат жиддийлашиши мумкин: агар вазият тез орада ўзгармаса, Фатининг агенти уни бошқа клубга трансфер қилиш ишларини бошлаб юборади.

Ансу Фати жорий мавсумда “Барселона” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол  ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Мазкур баҳсларнинг 12 мартасида ёш ҳужумчи захирадан майдонга тушди. Уч беллашувда эса илк дақиқалардан ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!