"Барселона" юлдузи қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 13-тури доирасидаги "Сельта" - "Барселона" учрашувида томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.

Биринчи бўлим сўнгида каталонияликлар юлдузи Ансу Фати жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва жамоа бир неча дақиқа 10 киши бўлиб ҳаракат қилди. Испаниялик футболчи тезкор голи билан ҳисобни очган эди.

"Кўк-анорранглилар" 19 ёшли вингернинг ҳолати ҳақида маълумот берди: "Ўтказилган текширувлардан кейин Ансу чап сонини шикастлаб олгани маълум бўлди. Унинг қачон сафга қайтиши тикланиш жараёнига боғлиқ",-дейилади клубнинг "Твиттер"даги саҳифасида.

"Барселона" 17 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!