“Барселона” юлдузи юрагини ушлаб майдонга йиқилди
“Барселона” Испания чемпионатининг 12 –турида ўз майдонида “Алвес” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 41-дақиқасида Серхио Агуэро кўксига қўлини қўйганича майдонга йиқилди. 33 ёшли ҳужумчи майдондан олиб чиқилиб, кардиологик текширув учун шифохонага олиб кетилди.
- Агуэро кўкрак қафасидаги нохушликдан шикоят қилли ва юрагини чуқур текшириш учун шифохонага ётқизилди, - деб баёнот берди “Барселона” матбуот хизмати.
- Аҳволини сўраганимда Серхио боши айланаётганини айтди. У касалхонага чиқди. Буёғи нима бўлишини билмайман, - деди “Барселона”ни вақтинча бошқараётган мураббий Серхи Бархуан.
Серхио Агуэро каталонияликлар сафидаги дебют мавсумда тўрт марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган.
Фикрлар