"Барселона" юлдузига харидор тополмаяпти

"Sport.es" нашрининг хабар беришича, "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоани тарк этиш тўғрисида бир қарорга келмаган. Бразилиялик футболчи каталонияликлар сафида юқори маош олади, ҳозирча бирорта клуб бу суммани тўлашга қодир эмас. 

Манбанинг хабарига кўра, ҳавбек хизматига "Интер" ва "Лестер" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса собиқ жамоаси "Ливерпуль"га қайтмоқчи. Қолаверса, Коутиньога номи маълум қилинмаган яна бир АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда. 

"Барселона" ярим ҳимоячини сотиш эмас, алмаштириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Жароҳатдан сўнг унинг трансфер нархи кескин пасайиб кетди. 

2020/21 йилги мавсумда Филиппе 2та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!