“Барселона” юлдузини икки гранд чақиряпти

“Барселона” тарбияланувчиси Педри фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 

Манбаларнинг таъкилашича, каталонияликлар истеъдодли ярим ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганидан кейин Педрига “Арсенал” ва “Манчестер Сити” кўз тика бошлади.

Fichajes нашри 21 ёшли ўйинчининг трансфери қиммат эканини таъкидламоқда.

Transfermarkt портали Педрини 90 миллион еврога баҳолаган. Бироқ молиявий инқироздан чиқишга уринаётган каталонияликлар ўз футболчисини 100 миллион евродан қимматга сотишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!