"Барселона" "Юве" футболчисига қизиқишни давом эттиради

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Каталония клуби 26 ёшли футболчига бўлган қизиқишни тиклади.

Ёзда томонлар Бернардески ва Ракитични ўзаро алмаштириш борасида музокара олиб борган эди.

Аввалроқ, Бернардески Турин клубининг 19 ёшли Деян Кулусевскини "Парма"дан харид қилгани учун жамоадан кетишга қарор қилгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчининг "Юве" билан 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!