“Барселона” зўр ҳужумчи қидиряпти. Левандовски варианти ишончни оқламади

  • 7 января, 2024, 18:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси кетганидан буён “Барселона” мавсум давомида мунтазам кўп гол ура оладиган ҳужумчи топа олмаяпти. “Бавария”да худди шу ишни бажарилиб келган  Роберт Левандовски Каталония клубига ана шу мақсадда таклиф этилган эди.

Tecno

Бироқ 35 ёшли футболчи Бундеслигада қайд этган самарадорлигини Испания чемпионатида кўрсата олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” спорт директори Деку Левандовскининг ўрнига сермаҳсул ҳужумчи қидиряпти.

Relevo нашрининг маълум қилишича, Деку янги ҳужумчи трансферини шошилинч тарзда амалга оширмоқчи эмас. У номзодларни ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиққанидан кейин музокарага киришади.

Деку ҳужумчи трансферини ёзга режалаштирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию