“Барселона”да катта йўқотиш

  • 22 января, 2022, 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” тарбиялаган энг иқтидорли ўйинчи Ансу Фати яна узоқ муддат сафдан чиқди. Аввалги жароҳатини қарийб бир йил даволаган ёш футболчи майдонга қайтганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бироқ у Испания кубоги доирасида “Атлетик” жамоасига қарши ўйинда яна қаттиқ шикастланди.

Tecno

Тиббиёт ходимлари футболчининг мушаклари билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун уни операция қилиш лозимлигини таъкидламоқда.

Бу борада якуний қарор футболчининг ўзи ва ота-онас билан суҳбатдан кейин қабул қилинади.

Ансу Фати жорий мавсумда барча турнирларда ўн маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва битта голли пас оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию