"Барселона"да қишда "распродажа" бўлади!

"Барселона" қишки трансфер ойнасида бир неча футболчисини сотиб юбориши мумкин.

Каталонияликлар молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун юлдузларни қўйиб юборишга ҳам тайёр. Клуб ходимлари Филиппе Коутиньо, Самуэль Умтити, Нето, Люк де Йонг ва Сержиньо Дест каби футболчиларга харидор излаш билан банд.

Юқорида номи келтирилган ўйинчилар бош мураббий Хавининг режаларига кирмайди. Шунингдек, Коутиньо, Умтити ва Нето юқори маош туфайли ҳам "кўк-анорранглилар"га ортиқчалик қилмоқда.

Люк де Йонг фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттирган тақдирда, мавсумнинг қолган ярми учун ижара пулини "Севилья"га ўша клуб тўлаши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!