"Барселона"да янги ҳимоячига эҳтиёж йўқ. Сабаби...

“Барселона”нинг қишки режаларига ҳимоячи сотиб олиш ҳам кирарди. Аммо клуб бундан воз кечган. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.

Марказий ҳимоячиларнинг жароҳат олишлари сабаб Маркос Алонсо позициясини ўзгартиришига тўғри келди ва бу нарса иш берди. Клуб бошқа ҳимоячи сотиб олмоқчи эмас. Сабаби, футболчи янги позицияда ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Испаниялик ёзда “кўк-анорранглилар” таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. Алонсо ушбу мавсум барча чемпионатларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!