"Барселона"дан "Шериф"гача. Ёхуд Европа лигасининг плей-офф босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди

  • 10 декабрь, 2021, 08:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа лигасининг плей-офф босқичига чиққан барча клублар номи маълум бўлди. "Спартак", "Лион", "Монако", "Айнтрахт", "Галатасарай", "Црвена Звезда", "Байер" ва "Вест Хэм" клублари гуруҳда биринчи ўрин билан, "Рейнжерс", "Реал Сосьедад", "Наполи", "Олимпиакос", "Лацио", "Брага", "Бетис" ва "Динамо" Загреб клублари эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Tecno

Яна 8 та клуб  - "Зенит", "РБ Лейпциг", "Порту", "Боруссия" Дортмунд, "Шериф", "Барселона", "Аталанта" ва "Севилья" ЕЧЛда гуруҳда 3-ўринни эгаллаган ҳолда Европа лигасида курашни давом эттирадиган бўлди.

Европа лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!