"Барселона"дан йирик ҳисобдаги ғалаба. Фати қайтишини гол билан нишонлади
Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Барселона" - "Леванте" баҳси якунига етди. Бир томоннинг яққол устунлигида ўтган ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Депай пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни очди. 14-дақиқада Люк Де Йонг бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ўзининг янги жамомасидаги дебют голини урди. 322 кундан сўнг жароҳатидан фориғ бўлган Фати захирадан майдонга тушиб, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада ўз голи билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг "кўк-анорранглилар" 12 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. 4 очкоси бор "Леванте" эса 17-ўриндан жой олган.
- 90+4'
Ўйин якунига етди. Каталония клуби 3 ўйиндан сўнг ниҳоят ғалабани қўлга киритди. Фати қайтган ўйинида гол урди. "Барселона" - "Леванте" 3:0.
- 90+1 '
ГОООООООООЛ! Фати ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
- 90'
Рақиб футболчилари "Барса" футболчиларига нисбатан ўта қўпол ўйнамоқда.
- 88'
Демир ва Фати қанотларда ўта фаол ўйнамоқда.
- 86'
Демир рақиб оёқлари остидан тўпни олиб ўтди. Рақиби унга нисбатан фол ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 85'
Фати рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.
- 83'
Фати жарима майдончаси ичига тезлик билан кириб борди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
- 80'
Фати, Араухо ва Демир майдонга тушди, Де Йонг, Нико ма Мингеса захирага олинди.
- 78'
"Барса" майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 73'
Рики ПУч рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 71'
Депай бурчакдан рақиб дарвозаси томон яқинлашди ва тўпни олдириб қўйди.
- 70'
Дест рақибларини ортда қолдириб, дарвозага аниқ зарба йўллади, бироқ Фернандес тўпни қайтарди.
- 68'
Рики Пуч ҳам бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни қайтарди.
- 67'
Депай ажойиб имкониятни кўкка совурди.
- 65'
"Барселона"да жуда кўплаб имкониятлар бўлмоқда, бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олмаяпти.
- 64'
"Барса"да жуда яхши имконият вужудга келди, бироқ футболчилар бироз чўзиб юборди.
- 63'
Депай Бускетснинг узатмасини бўйсундира олмади.
- 61'
Пике майдон марказида "Леванте" футболчисини йиқитди.
- 59'
Фати ҳам машғулотни бошлаб юборди.
- 58'
Коутиньо ўрнига Рики Пуч майдонга тушди.
- 57'
"Барса" сафида Рики Пуч майдонга тушишга тайёргарлик кўромқда.
- 56'
Гави ҳужумда тўпни йўқотди.
- 55'
Депай рақиб жарима майдончасига кириб борди ва рақибга тўпни бой берди.
- 53'
Мингесанинг узатмасидан сўнг Де Йонг тўпга етиб кела олмади.
- 53'
"Барса" иккинчи таймда ҳам тўлиқ назоратни ўз қўлига олди.
- 50'
Зарбалар бўйича ҳисоб 10:0. "Барса" фойдасига.
- 48'
Бускетсга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунига етди ва ҳакам хуштигини чалди.
- 45'
"Барса" бурчак тўпи тепиш имкониятга эга бўлди.
- 43'
Дестни ўз қанотида йиқитишди. "Барса" фойдасига жарима зарбаси.
- 43'
УХХХХХХХ! Депайнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.
- 41'
Мемфис жарима майдони ичида турган Де Йонгни аниқ пас билан таъминлай олмади.
- 40'
Коутиньонинг жарима майдони ичига узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
- 39'
Гави бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
- 39'
Пике Гомеснинг қочиб кетишига йўл қўймади.
- 38'
Бускетснинг пасига Люк Де Йонг етиб кела олмади.
- 36'
Депай яхши имкониятни қўлдан чиқарди. У дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ вазиятни қийинлаштириб юборди.
- 36'
Коутиньо ва Депай тандеми ҳужумда фаоллик кўрсатмоқда.
- 34'
Депай қанотдан кириб бориб, Коутиньони тўп билан таъминламоқчи эди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 33'
Эрик Гарсия Дестни яхши вазиятга чиқараётган эди, бироқ Сержиньо тўпга етиб бора олмади.
- 32'
Майдон марказида Депайни йиқитишди.
- 32'
Депай рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётган Коутиньога пас бермади.
- 30'
Майдон марказида Нико "Леванте" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 27'
Дест рақиб жарима майдончаси ичида тўпни йўқотди.
- 26'
Дестнинг ҳаволатиб берган узатмасидан сўнг Гави бош билан ноаниқ зарба йўллади.
- 25'
Депайни "Леванте" футболчиси Постиго яққол ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 24'
Гави майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка блди.
- 23'
Депайнинг узаттмасидан сўнг Пике бўш дарвозани ишғол эта олмади.
- 21'
Коутиньо жарима майдончасига ёриб кириб борди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
- 18'
Коутиньонинг яна бир зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди
- 16'
Роберто курашда рақибга имкониятни бой берди ва "Леванте" футболчиси "Барса" жарима майдончаси исига тўпни жойлаб қўйди. Тер Штеген ўз ўрнида.
- 15'
"Леванте" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 13'
Люк Де Йонг гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
- 12'
Мингезанинг қанотдан йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 11'
Гави майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 10'
Коутиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 7'
Голдан кейин ҳам "Барселона" майдон бўйлаб фаол ҳаракат қилмоқда.
- 6'
ГООООООООЛ! Депай пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очмоқда.
- 5'
Пеналльлтттииии! "Барселона" фойдасига. Тўп ёнида Мемфис Депай.
- 3'
"Барселона" олдинга ўтди, Депайнинг узатмасига эса аниқлик етишмади.
- 0'
Ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.
- 0'
Бугун "Барса" мухлислари узоқ кутган Фати ниҳоят майдонга тушиш имкониятига эга ва айни дамда у захира ўриндиғида ўтирибди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди ва ўйинни ким қайси томондан бошланишини сардорлар ҳал қилмоқда.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Барселона" - "Леванте" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар