"Барселона"дан замонавий юриш
"Барселона" расмий Barça TV + стрим хизматини ишга туширди.
Ушбу рақамли хизматдан клуб сайти ва мобил иловалари орқали каталон, испан ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.
Ҳозиргача Barça TV+ платформасига 1000 соатдан ортиқ 3000 тадан зиёд видеолавҳалар жойланган. Контентда машғулотлар жараёни, челленж ва ҳужжатли фильмларни томоша қилиш мумкин.
"Бизнинг бизнес моделимиз спорт клубидан кўнгилочар компанияга айланди", - дейди "Барселона" бошқарув аъзоси.

Фикрлар