"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Барселона" устозига айланиши мумкин. Бу ҳақида RAC1 нашри хабар бермоқда.

Каталониялик клуби президентлиги учун номзодини қўяётган Жоан Лапорта Артетани жамоага олиб келиш ҳақида ўйламоқда. Ўтган мавсумда "Арсенал"ни қабул қилиб олган мутахассис мураббийлик ишини "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиола ёрдамчиси сифатида бошлади.

Айни дамда Роналд Куман бошқарувидаги жамоа Ла лигада 53 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)