"Барселона"га ўтиш учун маошимни камайтиришга тайёрман!"

CHERY AUTO

Маркус Рэшфорд "Барселона"да ўйнаш мақсадида маошини камайтиришга рози.

"Marca" нашрининг хабар беришича, МЮ ҳужумчиси Ла Лигада, хусусан "блауграна" таркибида ўйнашни хоҳлаяпти ва атрофидагиларга аллақачон фаолиятини давом эттириш учун "Барселона"ни асосий номзод сифатида кўраётганини маълум қилган. Каталония клубига ўтиш маошини камайтиришга ҳам тайёр.

Tecno

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Рэшфорд "Барселона"нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод эмас - каталонияликлар Луис Диас ва Нико Уильямс номзодларини афзал кўрмоқда. Шундай бўлса-да, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Барса"га ўтиши мумкинлигига ишонмоқда. Бунга унинг клубда ўйнаш истаги ва "кўк-анорранглилар" устувор деб билаётган футболчиларга нисбатан арзонроқ трансфер нархи сабаб бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини 27 ёшли ҳужумчи "Астон Вилла"да ижарада ўтказди. У АПЛдаги 25 та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!