“Барселона”га янги президент сайланди

“Барселона”нинг собиқ раҳбари Жоан Лапорта яна президентлик сайловида ғолиб чиқди ва Каталония суперклубини бошқарадиган бўлди.

У сайлов жараёнида икки номзод – Виктор Фонт ва Тони Фрейшани ортда қолдирди. Сайловчиларнинг 54,28 фоизи, яъни 30184 нафари Лапортага овоз берди.

Жоан Лапорта клубнинг муваффақиятсизликларида асосий айбдор, деб ҳисобланган ва ўтган йили кузда истеъфога чиқарилган Хосеп Мария Бартомеудан қолган лавозимда иш бошлаб, клубни мураккаб вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!