Бугун тунда Ла Лига доирасида "Барселона"ни сафарда муҳим ўйин кутмоқда. Каталонияликлар меҳмонда "Вильярреал" билан куч синашишади.

Агар "Барса" яна очко йўқотса, "Реал"ни катта эҳтимол билан чемпион, дейиш мумкин. Шу боис бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланадиган беллашувга бўлган қизиқиш юқори.

Ушбу беллашув "Футбол ТВ" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Ўйинни Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)