“Барселона”ни йўқ қилишмоқчи!

“Барселона” ҳужумкор футболчиси Ферран Торрес жамоасининг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида “Антерпен”дан 2:3 ҳисобида ютқазганига муносабат билдирди.

- Биз бош мураббий Хави ва унинг ғояларига охиригача бўйсунамиз. Мураббийни танқид қилиш осон, майдонда эса, фақат футболчилар ўйнайди.

“Барселона”ни босимлар билан йўқ қилишмоқчи, улар бизни асабийлашишга мажбур қиляпти. Мана шу палладан бошлаб, биз вазиятни ўзгартиришга бел боғладик.

Ташқаридан жуда кўп шов-шувлар овоза қилиняпти, биз мана шу ҳолатда яшашга мажбурмиз, - деди Ферран Торрес.

“Барселона” сўнгги турдаги мағлубиятга қарамай, гуруҳ беллашувларини биринчи ўринда якунлади ва бош соврин учун курашни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!