"Фенербахче" клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Барселона"нинг 2 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, турк клуби ҳимоячилар Жан-Клер Тодибо ва Мусса Вагега қизиқиб қолган. Айтиш керакки, франциялик футболчи мавсумни “Шальке” сафида ижарада ўтказган бўлса, сенегаллик футболчи “Ницца”да ижарада ўтказди.

20 ёшли Тодибонинг трансфер нархи 9 млн евро, 21 ёшли Вагеники эса 6,7 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)