"Барселона"нинг 200 миллионга ҳам сотмайдиган футболчиси бор!

"Барселона" клуби ёзги трансферлар ойнасида бир қатор катта трансферларни амалга ошириш ниятида. Шуниндек, айрим ўйинчилар жамоани тарк этади. 

Янги мавсум режаларига киритилган бўлса ҳам Каталония клуби Френки Де Йонг ҳамда Сержиньо Дестга яхши таклиф келиб тушса, уларни сотишга рози. Бироқ "кўк-анорранглилар" нима бўлишидан қатъи назар Педрини сотмайди. Ҳатто 200 миллион евролик таклиф бўлса ҳам. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар берди. 

Маълумот ўрнида, испаниялик хавбек жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 1 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!