"Барселона"нинг асосий футболчиларидан бири "Севилья" ва ПСЖга қарши жавоб ўйинларини ўтказиб юборади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри кеча "Севилья"га (2:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган.

Тахминларга кўра, футболчининг чап оёқ мушаклари шикастланган. Diario Sport нашри мухбири Хави Мигелнинг маълум қилишича, Педри камида 2-3 ҳафта майдонга тушолмайди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, у "Севилья"га қарши бўладиган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйини ҳамда ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

Педри жорий мавсум “Барса” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!