"Барселона"нинг асосий ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Нелсон Семедунинг жароҳати борасида хабар қилди.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчи кеча бўлиб ўтган “Сельта”га (4:1) қарши баҳсда тўпиғидан жароҳат олган. Шифокорлар эса унинг соғайиши учун тахминан 5 ҳафта кераклигини айтишмоқда.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум “Барселона” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!