Ads

"Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Голландия чемпионатининг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчи ўтган мавсум жамоасининг 34-марта Голландия чемпиони бўлишига улкан ҳисса қўшди. У ўтган мавсум чемпионатда 31та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозаси 3та гол урди. Ярим ҳимоячининг тўп узатишлардаги ўртача аниқлиги 91,2 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг ёзда “Барселона”га кўчиб ўтади. Каталонияликлар унинг трансфери учун 75 млн евро тўлашади.