«Барселона»нинг «Эл Классико»дан олдин ҳал қилиши керак бўлган тўрт вазифа
Ads

«Барселона» сўнгги икки учрашувни ўта омадсиз ўтказди ва бирота ҳам ғалаба қозона олмагани эътиборга молик. Яқин ойда каталонияликларнинг тақвими жуда тиғиз эканлигини инобатга оладиган бўлсак, Эрнесто Валверде олдида ҳал қилиниши керак бўлган бир талай вазифалар турибди.

«Кўк-анорранглилар» яқин 30 кун ичида нақ олти ўйинни ўтказишади. Уларнинг кўпчилиги эса гранд клубларга қарши кечади. Улар дастлабки учрашувни «Атлетик»ка қарши учрашув билан бошлайди. Кейин эса Чемпионлар Лигаси доирасида «Уэмбли»га «Тоттенхем» майдонига сафар қилади.

Ундан кейин улар «Месталья»га маҳаллий «Валенсия»га қарши учрашув ўтказиш учун йўл олишади. У ерда эса каталонияликлар доим муаммога учраб келган.

Халқаро танаффусдан кейин улар уч қийин уй учрашувларини ўтказишади. Дастлаб «Севилья» меҳмонга келса, кейин «Интер» уч очко олиш учун ташриф буюради. Ниҳоят октябрь ойи якунида орзиқиб кутиладиган учрашув «Эл Классико» бўлиб ўтади. Бундай қийин учрашувлар олдидан каталонияликлар ўз спорт формаларига кириб олиши зарур бўлади.

Хавотирларга сабаб «Барса» сўнгги турда кутилмаганда аутсайдер «Леганес»га ютқазиб қўйди. Қийин учрашувлар арафасида бундай натижа албатта «Барселона» таркибида жиддий муаммолар борлигини яна бир бор юзага чиқарди. Валверде бор маҳоратини ишга солиб таркибни навбатдаги чемпионлик сари бошлаши учун яна қаттиқ тер тўкишига тўғри келади. Қуйида у ҳал қилиши керак бўлган тўрт вазифа ҳақида сўз юритамиз.

Қарши ҳужумлар назорати

Валверденинг биринчи қиладиган иши бу – қарши ҳужумларни назорат қилиш. «Барса» сўнгги икки ўйинда ўтказиб юборган тўрт голдан учтаси айнан рақибнинг тезкор қарши ҳужум уюштириши оқибатида ўтказиб юборилди.

«Кўк-анорранглилар»нинг ҳужумкор ўйин услуби ва юқорироқда ҳимояланиши ҳар доим қарши ҳужум уюштириш учун очиқ зоналар пайдо бўлишига сабабчи бўлиб келган. Аммо улар айни вақтгача бу ишни яхшироқ уддалаб келишган ва доим назорат қилиб келган. Бир ёки икки аниқ пас билан уларни доғда қолдириш мумкин.

Хусусан, Жерар Пике муаммога учрамоқда. У доим мавсумни секин бошлайди. Аммо 2018-19-йилги мавсум ҳар қачонгидан ҳам кулгули чиқмоқда. У ўтказиб юборилган уч голда жиддий хатога йўл қўйди.

Ҳимоячиларни рухлантириш ва уларни ташкиллаштириш муҳим масала бўлиш билан бирга ярим ҳимоя билан ҳам ишлаш Валверде учун зарур. Камдан-кам ҳолларда «Барса» ярим ҳимояси рақиб футболчиларига эркин ҳаракатланиш имконини беради. Буни улар таркибида Серхио Бускетс борлиги билан изохлашимиз мумкин. Ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Бускетснинг ҳам заиф нуқталари бор. Бу унинг тезлиги.

Зарур ротацияларни амалга ошириш

Футбол айни вақтда жамоавий спорт тури ҳисобланади. Шундай экан катта учрашувлар олдидан «Барса» ротация қилиши жуда муҳим. Валверде ротация қилади, аммо унинг ротацияси жуда ғалати ва мувозанатни сақлай олмайди. Қисқаси у аҳамитясиз ўзгаришларни қилади.

Масалан, ўнг қанот ҳимоясида унда икки вариант бор: мустаҳкам ҳимоячи Нелсон Семеду ва универсал Серхи Роберто. У Роберто билан ўйнаш керак пайтда Семедуни майдонга ташлайди ёки тескариси. Чуқур ҳимояланадиган «Жирона»га қарши баҳсда у Семеду билан ўйнади. «Леганес»га қарши тезкор жамоага қарши Роберто билан ўйнади.

Ярим ҳимояда Валверде Бускетсга дам бериш мумкин бўлган ўйинларни аниқлай олмаяпти. Шунингдек у Артуро Видаль ва Артур каби жамоага ҳали тўлиқ мослашмаган янги вакилларни айни вақтда ўйнатяпти.

Унинг чап қанотдаги ротацияси энг ёмони. Жорди Алба сўзсиз таркибнинг муҳим фигураси. Унинг тезлиги ва ҳужумларга қўшилиши «Барса»нинг имкониятини ошириб келган. Ҳозирги пайтда унга рақобатчи йўқ. «Барселона Б»дан жалб қилинган Хуан Миранданинг эса тажрибаси йўқ. Шундай экан, «Жирона»га қарши учрашувларда уни тушириш ва Албага дам беришнинг энг яхши йўли ҳисобланади.

Аммо Валверде бундай қилмади. «Леганес»га қарши баҳсда Албага дам бериб, унинг ўрнига Томас Вермаленни (!) майдонга туширди. «Лион»да чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнаган Умтитини эмас айнан 32 ёшли жароҳатга мойил Вермален Албага ўринбосарлик қилди.

Алба қийин ўйинлар арафасида дам олиши шарт. Бироқ Вермален кучли рақибларга қарши ўйинларда ҳам ўйнайверса, бунинг қандай оқибатларга олиб келишини сиз ҳам тахмин қилдингиз.

Мессини марказга кўчириш

Навбатдаги вазифа ротация ва қарши ҳужумларни назорат қилишга бевосита боғлиқ жиҳат. «Барселона» ушбу мавсумда суст ўйнаётганинг сабаби Месси ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилмоқда. Месси аслида ўнг қанот вингери эмас ва у вақтини саккизлик, ўнлик ва тўққизлик билан ўтказмоқда. бироқ марказга яқин жойда. У ҳимояга ёрдам бермайди, боиси бу кўп кучни талаб қилади.

Қачонки у жарима майдончасига яқин жойда экан, жамоа ҳимоядаги мувозанатни йўқотиб қўймоқда. Луис Суарес Мессини ўрнини ортиқ муносиб тарзда тўлдира олмаяпти. Бу ишни кўпроқ Ракитич бажармоқда, аммо унинг якка ўзи вазифани тўлиқ уддалашга ожизлик қилмоқда.

Ўтган мавсумда Валверде 4-4-1-1 ўйин схемасида ўйнади ва бунда вингерлар ҳимояга ёрдам бериши сабабли вазифа бажарилганди. Бироқ бу мавсумда 4-3-3 га қайтишгани туфайли Мессини бемалол яна марказий зонага қайтариш мумкин.

Cуаресга дам бериш

Якуний вазифа шуки ўз даражасида ўйнай олмаётган Луис Суаресни таркибдан чиқариб ташлаш керак. Вақтинча ёки мунтазам тарзда «Барса» уругвайлик футболчисиз яхшироқ футбол намойиш қилмоқда.

Асосий муаммо ёшда, Суарес ўз формасини ушлаб туришда ортиқ қийинчиликка учрамоқда. У 29 ёшдан бери айни услубда ўйнамоқда.

«Леганес»га қарши учрашувга қўшилганидан кейин у тўпни рақибдан олиб олдинга ташланишга уринди. Бироқ у ўзининг услубида қололмайди. У сўнгги пас ва зарбадаги маҳоратини яхшилаши ва ранг-баранглик қўшиши шарт. У «Барса» эҳтиёж сезаётган самарали тўпурар эмас.

Унга шунчаки дам бериш керак. У «Леганес»га қарши учрашувни захирадан бошлади. Эҳтимол бу «Атлетик»ка қарши баҳсда ҳам такрорланар. Унга «Валенсия»га қарши тайёргарлик кўриши учун тўлиқ бир ҳафта вақт бериши керак. Мунирнинг эса яна таркибга киришиб кетиши учун вақт талаб қилинади.

Ёки 4-3-3 ўйин услубида Мессини марказда ўйнатиб қанотларда Коутиньо, Дембеле ва Малкомларни ўйнатиш ҳам ёмон ғоя эмас.