"Барселона"нинг ижарадаги футболчиси муддатидан аввал ортига қайтди

"Лас-Пальмас" ёзда “Барселона”да ижарага олган ярим ҳимоячи Серхи Самперни муддатидан аввал ортига қайтариб юборди.

Таъкидлаш лозимки, 23 ёшли футболчи чап оёғидан жиддий жароҳат олиб мавсум сўнггига қадар сафдан чиққан эди. Шу боис “Лас-Пальмас” Самперни ортига қайтариб юборди. Энди у каталонияликлар сафида даволанади.

Маълумот учун, Сампер жорий мавсум “Лас-Пальмас” сафида бор йўғи 5та баҳсда иштирок этишга улгурган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!