"Барселона"нинг икки футболчиси мавсум стартини ўтказиб юборади
"Барселона"нинг икки футболчиси жароҳати сабаб мавсум стартини ўтказиб юборади.
Хабарларга қараганда, аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро оёғини қайириб олган. Унинг соғайиши учун тахминан 3-4 ҳафта вақт талаб этилиши айтилмоқда.
Франциялик ҳимоячи Клеман Лангленинг тиззаси шикастланган. Шифокорлар уни 2 ҳафтадан сўнг сафга қайтишини тахмин қилишмоқда.
“Барселона” мавсумнинг илк учрашувини 15 август куни ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.
Фикрлар