"Барселона"нинг икки муҳим футболчиси кейинги турда клубга ёрдам бера олмайди
"Барселона" Ла Лиганинг 24-турида "Альмерия" меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда Гави ва Рафинья огоҳлантирилди. Футболчиларнинг карточкалари кўпайиб кетгани сабабли, улар кейинги турда жамоага ёрдам бера олмайди.
"Барса"ни 24-турда "Валенсия"га қарши ўйин кутмоқда. Ўша учрашувда Хави ҳам шогирдларига майдондан кўрсатмалар бера олмайди. Унинг ҳам карточкалар сони кўпайиб қетди.
Маълумот учун, каталонияликларни олдинда Испания куобоги доирасида "Реал"г қарши баҳс кутмоқда. "Эль-классико"гача клубнинг бир қанча футболчилари сафга қайтиши мумкин.
Фикрлар