"Барселона"нинг муҳим футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо тизза жароҳати туфайли 2 ойга сафдан чиқди.

"Кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси "Атлетико"га қарши ўйиннинг 67-дақиқасида Антуан Гризманн билан тўқнашиб, жароҳат олди ва алмаштирилди.

21 ёшли футболчи Испания терма жамоасининг Миллатлар Лигаси чорак финалида Нидерландияга қарши ўйин қайдномасидан ҳам чиқарилди. Унинг ўрнига "Байер"дан Алеиш Гарсия чақирилди.

- Асосий таркиб футболчиси Марк Касадо қўшимча тиббий текширувдан ўтказилди ва бу текширув ўнг тизза бўғимининг ташқи ён бойлами қисман йиртилганлигини тасдиқлади.

Футболчи консерватив даволанишни олади, тахминий тикланиш муддати икки ойга яқин вақтни ташкил этади, - дейилади Каталония клуби баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!