
"Барселона"нинг муҳим ўйинчиси қайтди
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо жамоанинг Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Боруссия Д" қарши ўйин учун қайдномага киритилди.
"Кўк-анорранглилар" матбуот хизмати маълум қилишиcаҳ уругвайлик футболчи оғир жароҳатдан тўлиқ тузалган. Араухо ўнг сонидан операция бўлиб, 5 ойдан кўп майдонга туша олмади.
Маълумот ўрнида, Рональднинг "Барса" билан шартномаси 2026 йилнин ёзигача амал қилади. Унинг трансфер нархи 70 миллион евро этиб кўрсатилган.
Фикрлар