"Барселона"нинг муваффақиятсизликлари давом этади
Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Барселона" - "Гранада" учрашуви якунига етди. Ушбу ўйинда "кўк-анорранглилар" ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди ва керакли очколардан маҳрум бўлди.
Баҳснинг иккинчи дақиқасида Дуарте ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқа Араухо жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур натижадан сўнг Каталония клуби очколари сонини 8 тага етказиб қўйди. Куман шогирдлари айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. "Гранада" ҳисобида ҳозирча 3 очко бор ва улар 17-ўриндан жой олган.
Фикрлар