"Барселона"нинг ошига "пашша" тушди

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини янада кучайтириш бўйича изланишларни давом эттирмоқда. Goal.com порталининг хабар беришича, Аргентина терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес "қироллик" клуби эътиборига тушган.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида 23 ёшли жанубий америкалик футболчини қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Хулиан "Реал"да 35 ёшли франциялик ҳужумчи Карим Бенземага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Альвареснинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Ҳужумчининг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.

Хулиан Аргентина терма жамоаси таркибида Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Бундан аввалроқ Альварес билан “Барселона” музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!