"Барселона"нинг собиқ футболчиси: Агар "Барса" ёки "Реал"дан чақиришса, ўйлаб кўраман!

"Вулверхэмптон" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Адама Траоре Испания клубидан кетгани ҳақида гапирди.

"Барселона"да 10 йил вақтимни ўтказдим, жуда кўп илиқ хотиралар қолган. Жамоадан кетганимда, каталонияликлар билан кичик муаммолар пайдо бўлганди, қандайдур тушунарсизликлар, шунинг учун кетишга қарор қилгандим. Футболчи сифатида клуб билан хайрлашганман.

Қандай келишмовчиликлар бўлгани ҳақида айтишни истамайман. Биз яхши муносабатда хайрлашмаганмиз, аммо мен кетишга қарор қилгандим.

Ла Лига қайтишим борасида нима дейишим мумкин? Ҳозирги асосий мақсадим АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиш, кейин эса албатта қайтаман.

Мен "Барса"га нисбатан ғазабимни сақлаб қолмайман. Шундай экан, нега йўқ? Агар "Барселона" ёки "Реал"дан таклиф бўлса, албатта, ўйлаб кўраман," - деди Траоре.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!