"Барселона"нинг собиқ футболчиси фаолиятини "Удинезе"да давом эттириши мумкин

"Удинезе" клуби "Гамбург" ярим ҳимоячиси Ален Халиловичнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра томонлар деярли бу борада келишувга эришишган. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли хорватиялик футболчи дастлаб “Барселона”да тўп сурган ва шундан сўнг немис клубига кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Халилович якунланган мавсумни “Лас-Пальмас” сафида ижара асосида ўтказди. У ушбу жамоа таркибида жами 21та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!