"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Олтин тўп"га "Реал" футболчиси муносиб эканини айтди

  • 11 ноябрь, 2021, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Севилья"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Карим Бенземанинг йиллар давомида қилаётган ишлари ҳайратланарли. У "Олтин тўп"га муносиб. Карим йирик турнирларда доимо устунлик қилади.

У шунча вақтдан бери Мадридда ўйнаб, барча муҳим голларни урди... Криштиану кетганидан кейин у яққол етакчига айланди. У шунчаки ноёб. Унга бизга қарши ўйинлардан ташқари бошқа барча учрашувларда шундай руҳда давом этишини тилайман”, - деди Ракитич

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!