
"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси "Бетис"га ўтди
Чап қанот ҳимоячиси Жуниор Фирпо "Бетис" жамоасига ўтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.
28 ёшли Фирпо Доминикан Республикаси фуқароси бўлиб, ўз ватани миллий терма жамоасида ўйнайди. У "Бетис"га ўтишидан олдин тўрт йил давомида "Лидс" сафида тўп тепган.
Ундан аввал Фирпо "Барселона"да ўйнаган эди. "Барселона" уни 2019 йилда айнан "Бетис"дан 20 миллион еврога сотиб олган эди.
"Бетис" ўтган мавсумда Испания чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб, 60 очко тўплади ва Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.
Фикрлар