"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси МЛС клубига ўтиши мумкин

  • 3 августа, 2019, 12:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Сток Сити" клуби ҳужумчиси Боян Кркич фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли испаниялик футболчига "Монреаль Импакт" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Айтиш керакки, инглиз клуби ҳам уни қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Кркич “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Сток Сити” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 85та ўйинда майлонга тушди ва 16та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи 1,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию