"Барселона"нинг судга "тиш"и ўтмади
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг дисквалификацияси билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмади.
Спорт бўйича маъмурий суд (TAD) каталонияликларнинг берган шикоятини рад этди, деб хабар бермоқда COPE. Роберт Ла Лига доирасидаги уч ўйинга четлатилган.
Бу "кўк-анорранглилар"нинг ушбу масала бўйича иккинчи мурожаати бўлди. Биринчиси апелляция комиссияси томонидан рад этилган. Олдинроқ тартиб-интизом қўмитаси Левандовскини "Осасуна"га (2:1) қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун лигадаги уч учрашувга дисквалификаcия қилиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Ҳужумчи биринчи бўлимда майдондан четлатилди, кейин эса трибунага чиқиб, ҳакамга нисбатан ҳақоратли ишораларни кўрсатди. Шу тариқа, Левандовски энди Ла Лига доирасида "Эспаньол", "Атлетико Мадрид" ва "Бетис"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Фикрлар