“Барселона”нинг тўрт футболчисини МЮни кучайтиради

“Барселона” янги мавсум олдидан таркибини қайтадан шакллантиришга қарор қилди ва аксарият футболчиларини трансферга қўймоқда. Бундан  “Манчестер Юнайтед” унумли фойдаланиб қолишга уриниб кўради. Чунки Сульшернинг ўзи ҳозирги таркиб билан катта мақсадларни амалга ошириб бўлмаслигини ва совринлар учун курашиш керак бўлса, кучли футболчиларни олиш кераклигини таъкидлаётган эди.

Айни пайтда манчестерликлар ҳимоячи Самюэль Умтити, ярим ҳимоячилар Иван Ракитич, Артуро Видаль ва ҳужумкор футболчи Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шулар орасида икки франциялик асосий нишон ҳисобланади. Умтити ҳимояни мустаҳкамлаш учун керак бўлса, Усмон амалга ошмаган трансфер – Жейдон Санчонинг ўрнини босиши керак.

“Манчестер Юнайтед” ҳозирги вазиятни инобатга олиб, “Барселона” ўзига керак бўлмаган ўйинчилардан тезроқ қутилиш мақсадида уларнинг трансфер суммасини сезиларли даражада арзонлатишига умид билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!