"Барселона"нинг яна бир футболчиси япон клубига ўтиши мумкин

Жорий ёз "Барселона" билан шартномаси якунланган ҳимоячи Томас Вермален фаолиятини Япония чемпионатида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли бельгиялик футболчи "Виссел Кобе" клубига кўчиб ўтади. Таъкидлаш керакки, айни дамда ушбу жамоада Андрес Иньеста ва Давид Вилья каби “кўк-анор ранглилар”нинг собиқ юлдузлари тўп суришади.

Маълумот учун, Вермален “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида бор йўғи 53та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!