"Барселона"нинг яна бир футболчисида Covid-19 аниқланди

“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтитида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли французда касаллик аломатлари мавжуд. Аммо у ҳозир ўзини яхши ҳис қиляпти ва ўз уйида карантинда бўлиб турибди.

Энди Умтити билан алоқада бўлган жамоанинг барча аъзолари қўшимча текширувдан ўтказилади. Бундан аввалроқ эса каталонияликларнинг бошқа бир ҳимоячиси Жан-Клер Тодибода ҳам Covid-19 аниқланган эди.

Тодибо ҳам, Умтити ҳам жамоа билан бирга Лиссабонга келмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!