"Барселона"нинг ёзда оладиган учта футболчиси аниқ

Каталониянинг "Барселона" клубининг ёздаги асосий трансфер мақсадлари маълум. "El Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, мавсум якунида "кўк-анорранглилар" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат ва "Атлетико Паранаэнсе"дан 17 ёшли ҳужумчи Витор Рокени қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Айни дамда каталонияликлар молиявий муаммоларга дуч келгани учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпти.

"Барса" ҳозирда Испания чемпионатида 53 очко тўплаган ҳолда Мадриднинг "Реал"ини 8 очко ортда қолдириб, ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!