Бартомеу "Барселона" тарихидаги буюк президентлардан бири

“Атлетико” президенти Энрике Сересо “Барселона”даги ҳамкасби Хосеп Бартомеу ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Хосеп Бартомеу – “Барселона”нинг буюк президенти. Келажакда у тарихдаги энг яхши клуб президентларидан бири сифатида тан олиниши керак. Ушбу клубда кўплаб буюк раҳбарлар ишлаган ва Хосеп ҳам улар орасида қайд этилади”, - деди Сересо.

Бундан аввалроқ, Лионель Месси айнан Бартомеу сабаб “Барселона”дан кетмоқчилиги маълум бўлгач, кўплаб мухлислар унинг истеъфосини талаб қилишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!