Бартомеу: Месси яна 2-3 йил

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа сардори Лионель Мессининг келажаги борасида фикр билдирди.

"Агар Месси ўз кучига ишонса ва барқарорликни сақлаб қолса, албатта у билан иккала томон ҳам шартнома тузилишини хоҳлайди.

Якуний қарорни у чиқаради. У ўз фаолиятини қачон якунлаши кераклиги борасида ўзи қарор қилади. У аввал ҳам айтганидек, футболчилик фаолиятини "Барселона"да якунлашни хоҳлайди.

Яқин 2-3 йил мобайнида Лео жамоада етакчилик қилишда давом этади. Шак-шубҳасиз у ҳали ёш ва кучга тўла.

Шунинг учун, Месси яна 2-3 йил, балки 4, 5 йил юқори савияда ўйнаши мумкин. Бу борада менда шубҳам йўқ," - деди Бартомеу.