Бартомеу Неймарни "Барса"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб бермади
"Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу ПСЖ клуби форварди Неймар Каталония клубига қайтиши мумкинлиги саволга аниқ жавоб беришни истамади.
"Ушбу ёзги трансфер ойнасида "Барса" ва Неймар борасида жуда кўп янгиликларни кузатдим. Неймар ПСЖ футболчиси. Бу клубни хурмат қиламан. Бу борада бошқа хеч нима дея олмайман," - деди Бартомеу.
Шу қаторда каталонияликлар хўжайини Антуан Гризманнинг трансфери борасида ҳам тўхталиб ўтди.
"Гризманн жаҳоннинг энг яхши 5-6 та футболчиларидан бири ҳисобланади. Биз буни билар эдик. Уни сотиб олиш имкони бўлганида, бундан фойдаландик. Бир кун келиб Месси кетади. Айнан шундан кейинги ҳолат бўйича қайғуришимиз керак," - деб қўшимча қилди президент.
Аввалроқ, бразилиялик форвард "Барселона"га қайтишни истаётганлигини ошкор қилганди. Бироқ, Париж жамоаси бу трансфер учун 222 млн евро талаб қилишди.
Манба:Sport.es.

Фикрлар