Бартомеу Суаресни номардларча синдирди

“Барселона” футболчиси Луис Суарес кутилмаганда мураккаб вазиятга тушиб қолди. Уругвайлик ҳужумчи клуб билан шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилиш учун 25 миллион евролик компенсациядан воз кечганди.

Сўнгги келишувга кўра, “Барса” 33 ёшли футболчини “Атлетико”га текинга қўйиб юбориб, бир йиллик маошининг 50 фоизини тўлаб бериши керак эди.

Лекин “Барса” президенти Жозеп Бартомеу ҳудди Лионель Месси билан бўлгани каби оғзаки келишувни тан олмади. У Мадрид клубидан Суарес трансфери учун 28 миллион евро талаб қилмоқда ва ҳужумчининг маошини тўлаб бермоқчи эмас. Аввалроқ, Бартомеу Суаресни олишни истаган "Ювентус"дан ҳам бадал пули талаб қилган ва туринликлар ҳужумчини олиш фикридан қайтганди. 

“Атлетико” Бартомеунинг бу юришидан кейин Луис Суаресдан воз кечди. Айни пайтда мадридликлар эркин агент мақомида юрган Эдинсон Каванига икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Луис Суареснинг ўзи Бартомеунинг ишидан қаттиқ ғазабда ва атрофидаги воқеаларни айтиб бериш учун матбуот анжумани чақирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Окаси
22/09/2020 19:45
Ғирт ноинсоф, аҳмоқ экан бу Бартомеу!!!