Бартомеу ва унинг маслаҳатчиси озод қилинди

"Барселона" собиқ презиленти Хосеп Бартомеу ва унинг собиқ маслаҳатчиси Жауме Масферрер гаров эвазига озод қилинди.

Кеча собиқ амалдор коррупция ва бир қанча айбловлар сабаб қамоққа олингани хабар қилинган эди. Тергов ишлари давом этмоқда, бироқ судгача Бартомеу ва Масферрер озодликда бўлишади.

Олдинроқ, "Барселона" расмийлари суд иши бўйича айбсизлик презумпциясини сўраб, баёнот билан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!