Бартомеуни истеъфога чиқариш учун 700 дан камроқ овоз тўплаш қолди

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеуни истеъфога чиқариш учун овоз тўплаш жараёни ҳамон давом этмоқда.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Бартомеуни ишдан олиш учун яна 693 та имзо керак. Ҳозирча, ҳаммаси бўлиб 20687 та имзо тўпланди. Ҳозир уларнинг 4400 таси текширилмоқда.

Агар керакли овоз тўпланса, “Барселона” раҳбарияти Бартомеуни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади. Режага кўра, “кўк-анор ранглилар”да янги президентлик сайлови 2021 йилнинг 15 март куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)