"Башакшеҳир" бош мураббийи ҳужум чизиғини алоҳида мақтади
Туркия Суперлигасининг 21-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Эюпспор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Нури Шaҳин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз тўлиқ ғалабага ҳақ эдик. Учрашувни жуда яхши ўтказдик. Биринчи бўлимда иккинчи голни уришимиз мумкин эди, аммо "Ризеспор" билан бўлган ўйиндан хулоса чиқарганимизни кўрдим. Футболчилар тўхтамай ҳужум қилди ва рақиб майдонида ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳужумда тўпни ушлаш ва зарбалар борасида жуда яхши жамоа бўлдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Фақат охирги дақиқада ўтказиб юборилган гол бироз афсуслантирди", — деди Шaҳин.
Лигадаги 8 ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳақида тўхталган мураббий қуйидагиларни айтди:
"Жуда яхши ўйнаяпмиз. Менингча, бу жараён натижаси. Илк ҳафталарда ғалабалар кам бўлди, аммо ўйин шаклланиши учун ишни давом эттирдик. Албатта, янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин. Кутилган даражага яқинлашяпмиз ва бу очколарни қўлга киритишга ҳақлимиз".
Келаси ҳафта ўз майдонида "Бешиктош"га қарши ўйин ҳақида:
"Келаси ҳафта жуда катта ва қудратли жамоага қарши ўйнаймиз. Ҳозир улардан 6 очко ортда қолмоқдамиз. Биз учун бу ўйин ўзимизни энг юқори даражада синаб кўрадиган, қаерда эканимизни кўрсатиб берадиган баҳс бўлади. Ўз уйимизда ўйнаймиз. Умид қиламан, чиройли ўйин бўлади ва 3 очкони қўлга киритамиз", — деди мутахассис.
Фикрлар